100 60
31.07.2019

Ўзбекистонда Qiwi (Киви) хамён – машхур электрон тўлов тизими. Сервис кўп махсулот ва хизматларга тўлашга имкон беради, шу тизимдаги бошқа фойдаланувчиларга утказиш, банк карталарни ва мобил хисобни тўлдириш. Киви тўлов тизими нафақат Россияда ишлайди, балки Ўзбекистонда хам. Мамлакатнинг хар бир яшовчиси Киви тизимида хамён очиши ва унинг имкониятларидан фойдаланиш имконига эга. Бу ерда биз Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар учун Qiwi хамён очишни ва электрон хисобни тўлдиришни батафсил тушунтириб ўтамиз.

Нима учун Киви хамён керак (Qiwi)

Виртуал тўлов тизимлар оддий холга айланган. Электрон пуллар бугун – бу жуда қулай замонавий тўлов ускунаси. Унинг ёрдамида сиз уйдан чиқмасдан турли хил харидлар ва ҳизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Киви хамён ёрдамида интернет ва мобил алоқага тўлов қилиш, ушбу валюта турини қабул қилувчи интернет магазиндан харид амалга ошириш, бошқа шахар ёки давлатдаги яқин инсонларингизга (агар, уларда хам хамён бўлса) маблағ ўтказиб бериш, ўйиндаги аккаунтни тўлдириш, ижтимоий тармоқлардаги ва бошқалардаги аккаунтларни тўлдириш мумкин.

Тўлов тизимлари жуда кўп, аммо шуни таъкидлаш керакки, Киви энг содда ва қулайларидан биридир.

Qiwi электрон хамёниниг фаолияти Yandex.Money ва Webmoney ҳизматларига ўхшаш. Аммо бир нечта тўлов тизим фойдаланувчилари, уларнинг афзалликлари ва камчиликларини таққослаб, кивининг соддалиги ва кўп қирралилигини таъкидлашади.

Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар QIWI ни қандай очади

Ўзбекистонда QIWI бошқа мамлакатлардаги каби деярли бир ҳил ҳизматларни таклиф этади. Аммо Ўзбекистонликлар учун ушбу тўлов тизимидан фойдаланишнинг қулайликлари мавжуд.

Киви дан фойдаланиш учун аввал рўйҳатдан ўтишингиз ва виртуал қайд ҳисоби олишингиз керак. Буни амалга ошириш қийин эмас.

Ўзбекистонда яшовчилар учун Киви хамён очиш

Киви хамёнида рўйҳатдан ўтиш – бу содда тушунарли жараён. Сизга керак бўлади компьютер ёки смартфон ва интернетга алоқа.

Бошқа тўлов тизимларидан фарқли ўлароқ, Киви сизга идентификациясиз турли ҳил ҳизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Шундай қилиб, хамён очиш учун сиз Кивининг расмий веб-сайтига киришингиз керак.

Киви веб-сайтида жараённи бошлаш учун «Создать кошелёк» ни босинг – сайтга ташриф буюрганизда, бу функция мавжуд бўлади.

Қуйидаги харакатлар талаб этилади:

  1. Мобил рақамингизни киритинг. Бунинг учун аввал рўйҳатдаги +998 коди билан Ўзбекистон байроғини танланг ва кейин қолган рақамларни киритинг.
  2. Мавжуд эмайл почтангизни киритинг.
  3. Ишончли пароль ўйланг ва уни киритинг.
  4. Тўлов тизимдан фойдаланиш шартлари билан танишинг ва розилигингизни тасдиқланг.
  5. Капча (химоя код, робот эмаслигингизни тасдиқловчи) ни киритинг
  6. Бир дақика ичида кўрсатилган телефон рақамига СМС тарзида рўйҳатдан ўтишни тасдиқловчи код келади. Тегишли ойнага уни киритинг.

Кодни тасдиқлагандан сўнг, сизнинг хамёнингиз активлашади, ва сиз виртуал кабинетингизга кирасиз.

QIWI га рўйҳатдан смартфон орқали ўтиш учун мобил иловадан фойдаланиш ҳам мумкин. Apple Store, Google Play сайтлари орқали юклаб, ўрнатиш мумкин.

Ўзбекистонда QIWI хамёнини мобил илова орқали очиш тартиби ҳудди компьютерники билан бир хил – керак бўлган маълумотлар билан сиз фақатгина майдончаларни тўлдирасиз.

Одатда сизда рубл хамён бўлади. Тизим доллар, евро ва Қозоқ тангаларини ҳам таклиф қилади. Сиз буларни осонликча очишингиз мумкин.

Тизимда ўзбек сўмлари хозирча тақдим қилинмаган. Аммо бунга хозирча катта талаб йўқ. Аҳир махсус онлайн айирбошлаш сайтлар ёрдамида уларни тизимдаги бор валюталарга алмаштириш мумкин.

Ўзбекистонда Qiwi хамённи қандай тўлдириш мумкин

Агар сиз хаммаённи тўғри очган бўлсангиз Киви хамёни активлашган бўлади, савол туғилади, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ёки Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан туриб қандай қилиб Qiwi хамённи тўлдириш мумкин?

Бахтга қарши, Ўзбекистонда Qiwi нинг тўлов терминаллари мавжуд эмас. Яқинда Республика Миллий банки фуқароларга ўз терминаллари ва банкоматлари орқали Qiwi дан нақд пул олиш депозит қилиш имкониятини берди. Бунинг учун UzCard картаси валюта хисоби билан бўлиши керак, бунга эга бўлиш учун вақт ва пул керак бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир амалга оширилган операция учун алохида фоиз ечиб олинади.
Ўзбекистонда Киви хамённи тўлдиришнинг содда ва қулай йўналиши мавжуд – электрон валюталар айирбошлаш сайти 1obmennik-uz.ru ёрдамида.

Ушбу операцияни амалга ошириш учун сизга уйдан чиқиш шарт эмас – интернет алоқаси ва оддий UzCard картаси етарли бўлади.

Оbmennik-uz.ru сайти қандай ишлайди

Оbmennik-uz.ru онлайн-хизмати Ўзбекистон худуди, катта шахарлар Тошкент, Бухоро, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Зарафшон, Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен, Асака, Когон, Қарши, Шахрисабз, Навоий, Наманган, Чуст, Каттақўрғон, Термиз, Денов, Гулистон, Марғилон, Фарғона, Урганч, Нукус, Қўқон, Ҳива ва бошқа қисмларда электрон валюталарни алмашиш бўйича ўз хизматларини таклиф этади.

Бизнинг ҳизматларимиздан сайтдан рўйҳатдан ўтган ва ўтмаган фойдаланувчилар фойдалана олади. Рўйҳатдан ўтиш жараёнида сизга йиғиб борувчи бонус тақдим килинади, хамда шахсий кабинетингизда сиз томонингиздан бажарилган ҳар бир транзакциядан маълумот сақлаб қолинади. Маълумотларингизни тўлиқ махфийлиги ва хавфсизлигини кафолатлаймиз.

Узоқ йиллар давомида бозорда иш олиб бориб, минглаб фойдалунвчиларни ишончини қозондик ва ишночли хамкор сифатида обрўга эришдик. Бизда Киви (Qiwi) ни UzCard орқали тўлдиришингиз, кўплаб бошқа электрон хамёнлардан, шу жумладан Yandex Money, WebMoney, PerfectMoney, Payeer, Exmo, Bitcoin ва бошқа машхур тизимлардан пул маблағларини тўлдириш имконига эга бўласиз. Биз Ўзбекистондаги электрон валюталарни онлайн алмашиш бўйича етакчилар рўйҳатидамиз ва мижозларимизга энг қулай курсларни тақдим қиламиз.

Онлайн-обменник орқали UzCard дан Киви (Qiwi) га пул ўтказиш қандай амалга оширилади

Маблағни тўлдириш операцияси, содда бир нечта харакатлар ёрдамида қуйидагича амалга оширилади:

  • Тарифлар” сахифасига ўтинг ва керак бўлган валютани танланг. Қайси хамёнгалигини кўрсатинг (қайси бирини тўлдирмоқчисиз рубл, доллар ёки евро). UzCard карталари орқали сўмда тўлайсиз. Кўрсатилган курс бўйича конвертация автоматик равишда амалга ошади.
  • Диққат билан тақдим қилинган формани тўлдиринг «Продолжить» тугмасини босинг.
  • Алмашув хизмат кўрсатиш шартномаси билан танишинг, агар рози бўлсангиз «Обменять» («Согласен») тугмасини босинг.
  • Заякани тўланг. Бунинг учун, сайтимизда кўрсатилган йўриқнома бўйича суммани ўтказиш керак бўлади. Хамма харакатлар автоматик бажарилади ва сиздан қийин харакатлар талаб этилмайди.
  • Қуйидаги кўрсатмалар бажарилгандан сўнг, тизим автоматик равишда Сизни «Состояние заявки» сахифасига олиб ўтиб қўяди, бу ерда сизга ўтказма холати бўйича маълумот кўрсатиб борилади.
  • 30 дақиқа ичида оператор сизнинг заявкангизни ишлаб чиқади ва операция бажарилади.

Заявка тузилганлиги ва муввафақиятли бажарилганлиги хақида сиз томондан кўрсатилган электрон почтага хабар юборилади. Сайт интуитив навигацияга эга ва сиз бир неча уринишлар орқали алмашувни амалга ошира оласиз! Агар сиз танлаган валюта захирасида етарли маблағ бўлмаса, бизга керак бўлган суммага сўров юборсангиз бўлади ва биз буни тезкорлик билан сизнинг фойдангизга хал қилишга харакат қиламиз. Uzcard дан Qiwi га ўтказиш муаммо эмас!

Худди шундай, Ўзбекистонда нафақат Qiwi хамёнини тўлдириш, балки Uzcard га пул ўтказишингиз хам мумкин.

Тошкентда ва Республиканинг бошқа шахарларида Нақд пулга Qiwi хамённи тўлдириш мумкинми?

Ўзбекистонда хозирча нақд пулга Кивини тўлдириш терминаллари мавжуд эмас. Тармоқда жисмоний шахсларнинг нақд пулга Qiwi сотиш таклифлар бўйича жуда кўплаб эълонларни топиш мумкин. Бироқ, бундай таклифлар жуда хавфли хисобланади. Сизни алдамасдан пул ўтказиб беришига ишониб, танимаган кишига хеч қандай кафолатсиз пулни бериш. Бунга ўхшаш операцияларни фақат яхши таниган, агар у алдайдиган бўлса топиб олиш мумкин бўлган инсонлар билан амалга оширинг.

Энг хавфсиз алмашув бу нақд бўлмаган ва синалган онлайн обменник. Ўзбекистонда тўлдириш ва нақдлаштириш энди муаммо эмас. Мамлакатнинг хар бир шахарларида етарлича терминаллар мавжуд бўлиб, у ерда, UzCard га пул солиш ва ундан чиқариш мумкин.

Электрон валюталарни алмашишниг хавфсиз вариантлардан фойдаланинг ва таваккал қилманг. Бизнинг кўмаклашиш хизматимиз хар доим алоқада. Бизга Сиз ўзингизни қизиқтирган хар қандай саволларни йўллашингиз мумкин. Биз сизга мамнунлик билан жавоб берамиз ва сиз маблағни ўтказиш / qiwi дан uzcard га ўтказиш операцияларида ёрдам берамиз.

Offline
26.04.2024, 00:49